Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

(وَلاَ يُكَلِّمُهُمُ اللّهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ уларга қиёмат кунида Аллоҳ сўзламайди). Яъни, уларни хурсанд қиладиган гапни гапирмайди. Чунки Аллоҳ бошқа бир оятда Ўзининг уларни хафа қиладиган гапларни гапириши ҳақида айтган.


قَالَ اخْسَؤُوا فِيهَا وَلَا تُكَلِّمُونِ
– „(Аллоҳ) айтди: «(Жаҳаннамда) хор бўлингиз ва Менга сўз қотмангиз!“.           [23:108]


(وَلاَ يُزَكِّيهِمْ وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ
боқмайди ва уларни (гуноҳларидан) покламайди). Гуноҳларини кечириш ёки уларни мақташ билан гуноҳларини покламайди. Аксинча, ҳақиқатни яширганлари учун уларни аламли азоблайди.

 

3- Аллоҳ Таоло уларнинг Аллоҳ нозил қилган нарсаларни яширганларидан кейинги аҳволларини, оқибатларини баён қиляпти. Яъни, улар ҳидоятни бериб, залолатни олибдилар, мағфиратни бериб, азобни олибдилар. Бундай кимсаларга дўзахдан бошқа нарса ярашмайди.

 

Мана шуларнинг ҳаммаси Аллоҳнинг Китоби хусусида ихтилоф қилганлари туфайли юз беради. Улар битта Китобдаги айрим гапларга имон келтириб, айрим гапларни эса яширадилар ёки Аллоҳнинг айрим китобларига имон келтириб, айримларига куфр келтирадилар. Уларнинг ихтилофлари яъни, Аллоҳнинг Китобини инкор қилишлари, унга имон келтирмасликлари, ундаги ҳукмларга бўйсунмасликлари узоқдан узоқ давом этаверади.


(فَمَا أَصْبَرَهُمْ عَلَى النَّارِ
жаҳаннам ўтига мунча сабр-тоқатли эканлар-а?). Бу ердаги сўроқ койиш, танқид қилиш маъносида. Яъни, уларни ҳақиқатни яширишдек жуда оғир гуноҳни қилиш ва шунинг оқибатида дўзахга кириш йўлида жонбозлик кўрсатишга уларни нима мажбур қилди?! Нимага таяниб, бу йўлдаги оғир машаққатларни кўтара олдилар?!


ذَلِكَ بِأَنَّ اللّهَ نَزَّلَ الْكِتَابَ بِالْحَقِّ وَإِنَّ الَّذِينَ اخْتَلَفُواْ فِي الْكِتَابِ لَفِي شِقَاقٍ بَعِيدٍ
(Ўша (азоб) Аллоҳ бу Китоб (Таврот)ни ҳақ билан нозил қилгани сабаблидир. Албатта бу китоб хусусида талашиб-тортишадиган кимсалар ҳеч қачон (ҳақ билан) келиша олмайдилар).


Китоб сўзидаги алиф лом жинсни, умумийликни ифодалайди. Жазо Аллоҳ томонидан нозил қилинган битта Китобдаги айрим гапларга ишониб, айримларига куфр келтирганларга ҳам, Аллоҳ томонидан нозил қилинган китобларнинг айримларига имон келтириб, айримларига кофир бўлганларга ҳам бирдек тегишлидир. Бу ишни қилган киши талашиб-тортишишдан ҳеч қачон тўхтамайди.

 

(اخْتَلَفُواْ فِي الْكِتَابِ бу Китоб хусусида талашиб-тортишдилар). Бир китобнинг ичидаги гапларни ажратганлар ёки бир неча китобларни бир-биридан ажратганлар. Яъни, бир китобнинг ичидаги айрим гапларга имон келтириб, айримларига кофир бўлганлар ёки бир китобга ишониб, бошқасига куфр келтирганлар.


(لَفِي شِقَاقٍ بَعِيدٍ
). Яъни, Аллоҳнинг Китоби хусусида талашиб-тортишишдан тўхтамайдилар ва шу билан энг қаттиқ азобга дучор бўладилар.

@ @ @

 

81-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208